Тошкентда жорий йилнинг 8 ойи давомида 25 та автомобиль олиб қочилди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизга кам.
«2017 йилда шу вақтда 33 та олиб қочиш қайд этилганди. Бунинг учун жавобгарликка тортилганларнинг барчаси эшиги очиқ ёки калити ўзида қолдирилган машинани кўриб, сайр қилишдан ўзларини тия олмаганликларини билдирган. Шуниси ҳам борки, уларнинг аксарияти жиноятни амалга ошириш чоғида маст бўлган», — дея изоҳ берди Тошкент шаҳар ИИББ мутасаддилари.
Маълумот учун, бундай ҳуқуқбузарликни илк бор амалга оширган шахс 5 йилдан 10 йилгача қамоқ жазосига тортилиши мумкин. Жиноятга қайта ёки гуруҳ билан қўл урилса, 20 йилгача муддат берилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)