«Тошшаҳартрансхизмат» 2019 йилда шаҳар жамоатчилик транспортида йўл ҳақи тўловининг электрон тизимини жорий қилишни режалаштирмоқда, деб ёзади «Газета.uz». Компания бошқарув раиси Моҳирхўжа Валиевнинг айтишича, жорий йил охиригача тизимни йўлга қўйиш билан шуғулланувчи компания танланиши керак.
«Биз ҳамон Совет Иттифоқи тизми бўйича ишлаймиз. Бу муаммони жуда қисқа вақтда ҳал қилишимиз керак. Электрон тўлов тизимини жорий қилсак, масалаларнинг 70 фоизи ечимини топарди, чунки ҳайдовчида режа бўлмасди. 30—40 фоизга оширилган қатъий белгиланган маош бўларди», — деди у.
Электрон тизимнинг жорий этилиши йўл ҳақи тарифларини оптималлаштириш ва уларни ўзгарувчан қилиш имконини ҳам беради.
Шунингдек, 2019 йил 1 июнгача барча автобусларда икки-учтадан видеокузатув камералари пайдо бўлади. Бундан ташқари, автибусларда бекатлар ҳақида хабар берувчи автоинформатор ва электрон таблолар ўрнатилади.
Изоҳ (0)