Нидерландиянинг Зволле шаҳрида қайта ишланган пластикдан қурилган йўл синов тариқасида велосипедчилар учун очилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Қоплама фойдаланилган пластик бутилкалардан тайёрланган. Ҳозирча йўлнинг 30 метр қисми бу қоплама билан ёпилган.
Қоплама яратувчиларининг сўзларига кўра, у йўлга тез ўрнатилади, қизиб кетишнинг олдини олиш тизимига эга, ички қисмидан эса электр ва алоқа симларини ўтказиш мумкин.
Изоҳ (0)