Ишбилармон Илон Маск электр самолётнинг яратилиши ҳақида гапириб берди. Маскнинг маълум қилишича, унда учиш аппаратининг дизайни мавжуд. Бу ҳақда «Корреспондент.net« хабар берди.
Маскнинг фикрига кўра, электр самолёт замонавий ҳаво кемаларини ортда қолдиради. У вертикал учиш ва қўнишга қодир бўлади, шунингдек катта баландликларда товушдан тез парвозларни амалга ошира олади.
Тадбиркорнинг сўзларига кўра, ишланма айни пайтда устувор йўналиш ҳисобланмайди. Бунинг сабаби шундаки, электр автомобиллар ва қуёш энергияси товушдан тез электр самолёт яратишдан кўра муҳимроқ саналади.
Изоҳ (0)