Бузғунчилар Windows операцион тизимидаги ишлаб чиқаришда пайдо бўлган ва бартараф этилмаган заифликдан фаол равишда фойдаланади. Ҳужумлар оқибатида Россия, Украина, Польша, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Ҳиндистон, Чили ва Филиппиндаги фойдаланувчилар зарар кўради. Бу ҳақда ESET компанияси маълум қилди.
Заифлик 27 август куни аниқланган. У операцион тизимнинг 7—10-версияларига тааллуқли ва Windows топшириқларини режалаштирувчининг иши билан боғлиқ.
Заифлик ҳақида маълум қилинганидан кейин мутахассислар ундан PowerPool кибергуруҳи мақсадли ҳужумларда фойдаланишини аниқлади. PowerPool ҳужумларига чекланган фойдаланувчилар учрайди. Бироқ улар трендларни кузатиб боради ва янги эксплойтларни жорий қилади.
Ҳужум қурбонлари зарар етказувчи хат олади. Унинг ичидаги дастур разведка вазифасини бажаради, компьютерга тушган дастур хакерлар буйруқларини бажаради ва қурилмада йиғилган маълумотларни уларга жўнатади. Агар компьютердаги маълумотлар хакерларни қизиқтирса, улар иккинчи босқич дастурини ўрнатади ва тизимни доимий бошқариш имкониятини қўлга киритади.
Изоҳ (0)