Япониянинг Хоккайдо оролидаги зилзила қурбонлари сони 44 кишига етди, 660 киши жароҳатланди, деб хабар беради «Эхо Москви».
6 сентябрга ўтар кечаси Хоккайдонинг Ибура туманида 6,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 37 км чуқурликда жойлашган.
Ер силкиниши кучи 7 балл (япон шкаласи бўйича максимал кўрсаткич)ни ташкил қилган Ацума қишлоғи яқинида зилзила чоғида кўплаб ер ўпирилишлари кузатилди.
Шунингдек, оролнинг катта қисми электр энергиясисиз қолди. 2,95 миллионта уйда чироқ ўчди. 7 сентябрь куни эрталабгача 964 та уйда электр таъминоти қайта тикланди. Электр токи таъминотини тўлиқ қайта тиклаш бир ҳафтага яқин вақт олиши мумкин.
Титосе янги аэропорти зарар кўргани учун ёпилди.
Аввалроқ зилзила қурбонлари сони 20 кишидан ошгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)