КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг Россияга ташрифи йил охиригача амалга ошиши мумкин. Бу ҳақда Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенко маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Бир неча кун аввал Матвиенко Пхеньянга етиб борган, ташриф чоғида у Шимолий Корея етакчиси билан музокаралар ўтказган эди.
«У Россия президентининг таклифига жавобан, яқин орада, кечиктирмасдан, Владимир Владимировичнинг графигига қараб, Россияга ташриф билан келишга тайёр. Мен ўз сафарим якунлари бўйича бу ҳақда айтаман», — деди Матвиенко.
У бундай ташриф йил охиригача амалга ошишига умид билдирди.
Изоҳ (0)