Афғонистон шимолида «Толибон» радикал ҳаракати жангарилари Жаузжан провинциясидаги туманлардан бирини эгаллади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Маҳаллий амалдорлар Жаузжан провинциясининг Хам Аав тумани ‘Толибон’ билан кучли қарама-қаршиликлардан сўнг бой берилганини тасдиқлади», — дейилади хабарда.
Террорчилар ва полициячилар ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида неча киши ҳалок бўлгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари бутун мамлакат бўйлаб терроризм билан кураш бўйича операциялар ўтказиб келмоқда.
Изоҳ (0)