Москва шаҳрининг амалдаги раҳбари Сергей Собянин пойтахт мэрлигига сайловлардаги ғалабаси ҳақида эълон қилди, деб ёзади «РБК».
«Қўллаб-қувватлаганингиз учун раҳмат, дўстлар. Бу — барчамизнинг умумий ғалабамиз», — деб ёзди у сайлов штаби саҳифасига.
Аввалроқ эълон қилинган экзитполлар натижаларига кўра, Сергей Собянин овозларнинг 74 фоизини тўплади. Марказий сайлов комиссияси эса фақат 1 фоиз овозларни ҳисоблаб чиқишга улгурган. Бюллетенларнинг 0,11 фоизи ҳисоблаб чиқилган вақтдаги маълумотларга кўра, Собянин 67,98 фоиз овоз тўплаган. Қолган номзодлар катта фарқ билан ундан орқада қолмоқда.
Изоҳ (0)