Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида шу йил 13 август куни номаълум шахс Accurate System МЧЖ биносига дераза орқали кириб, М.А.нинг хизмат хонасидан 60 миллион сўмни ўғирлаб кетди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўқон шаҳрида яшовчи юқоридаги МЧЖ ёлланма ишчиси Б.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)