Хитойнинг Heangshui Decheng Machinery and Equipment компанияси Жиззах вилоятида бир неча цемент ва ғишт заводи қуриш бўйича келишувни имзолади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Хитойлик инвесторлар, шунингдек, минтақада базалт ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, меҳмонхона, иссиқхона ва парранда фабрикаси қуришни режалаштирмоқда.
Компанияга 2008 йилда асос солинган бўлиб, гипсокартон, цемент ва безакли тош тайёрлаш бўйича технологик линиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.
Изоҳ (0)