Tataристон президенти Рустам Минниханов ва Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб ёзади «Podrobno.uz».
Томонлар, хусусан, Тошкент вилояти ҳудудида Tataристоннинг «Химград» технополиси филиалини очиш масалаларини муҳокама қилди.
Ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан яна бири сифатида «Эйдос-Медицина» компанияси билан қўшма корхона яратиш тилга олинди. Ушбу лойиҳа Тошкент вилоятида Ўзбекистон тиббиёти эҳтиёжи учун тиббий симулятор роботларни йиғишни ташкил қилишни кўзда тутади.
Шунингдек, «КАМАЗ» ОАЖ билан алоқаларни ривожлантириш ҳақида ҳам гап борди. Корхонанинг Ўзбекистонда шерик компанияси, сервис марказлари бор. Сентябрда яна бир қўшма корхона очилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)