«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Жанубий Кореянинг Кореа Smart-cart Co. Ltd компанияси билан ҳамкорлик қилиш мақсадида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ҳамкорлик натижасида пойтахт транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш, айниқса, электрон тўлов тизимини йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусан, мунтазам фойдаланиш мумкин бўлган ягона тўлов карталарини жорий этиш, жамоат транспортларида замонавий ва янги хизмат турларини йўлга қўйиш, бунда хорижлик ҳамкорлар билан ўзаро тажриба алмашиш, замонавий технологияларни амалиётга татбиқ этиш белгиланган.
Изоҳ (0)