Жорий йилнинг 7—9 сентябрь кунлари самарқандлик бир гуруҳ давлат ва жамоат вакиллари, тадбиркорлар, спортчилар, ижодкорлар ҳамда маданият ва санъат ходимлари Тожикистоннинг Суғд вилоятида бўлади. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар берди.
Тадбир давомида Суғд вилояти марказида Самарқанднинг саноат, экспорт, туризм салоҳиятини акс эттирувчи кўргазмалар, бизнес-форум ва санъат усталари иштирокида концерт дастури ташкил этилади.
Шунингдек, Самарқанднинг «Динамо» ҳамда Суғд вилоятининг «Хўжанд» футбол жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)