Вьетнамда кучли ёмғирлар оқибатида келиб чиққан сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 15 нафарга етди. Бундан ташқари, яна беш киши бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Аввалроқ 13 киши қурбон бўлганлиги маълум бўлган эди.
Янги маълумотларга кўра, табиий офат Тханхоа марказий провинциясида тўққиз кишини ҳаётдан олиб кетган. Яна олти киши мамлакат шимолидаги Хоабин, Енбай, Шонла, Лангшон ва Лайтяу провинцияларида сув тошқини ва кўчкилар оқибатида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, табиий офат 382 та бинони вайрон қилган, беш минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалик майдонларига зарар етказган ҳамда қорамол ва қушларнинг оммавий ўлимига сабаб бўлган.
Жорий йилда Вьетнамда табиий офатлар оқибатида 153 киши бедарак йўқолганлиги, 119 киши жароҳат олганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)