Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Жорий йилнинг 2 август куни Сурхондарё вилоят ИИБ ўз хавфсизлиги бўлимига келиб тушган маълумотга асосан, 1 сентябрь куни соат 10:00 ларда Сурхондарё вилояти ИИБ ўз хавфсизлиги бўлими ҳамда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Сурхондарё вилоятида кенг қамровли тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё»га Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ матбуот хизмати

Келиб тушган маълумотларга кўра, 2018 йил 02 август куни соат 10:00 ларда Термиз шаҳри «Паттакесар» маҳалласида яшовчи, фуқаро К.Б.нинг Термиз шаҳарида жойлашган сартарошхонасига фуқаролик кийимидаги шахс келиб, ўзини Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси катта терговчиси майор «Ойбек» деб таништириб, ундан тезкор тадбирда иштирок этишини ва тадбирда қўлида бўлган тилла узугини ашёвий далил сифатида фойдаланиш учун беришини таклиф қилиб, фуқаро К.Б. билан Термиз шаҳрида жойлашган ЦУМ савдо марказига келиб, К.Б.га эшик олдида кутиб туришини айтиб, тилла узугини ЦУМдаги заргарлардан бирига сотиб, фуқаро К.Б.га тадбир қолдирилганлиги ва эртаси куни давом эттирилишини айтиб, сотган тилла узугининг пулларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштириб кетган.

Бундан ташқари, шу куннингўзида 2018 йил 02 август куни Термиз шаҳар «Маърифат» маҳалласида яшовчи фуқаро Х.М.га тегишли савдо дўконига фуқаролик кийимида бўлган шахс келиб, ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ ходими «Ойбек» деб таништирганида фуқаро Х.М. ундан қўшниси томонидан уйининг ёнига ўрнатилган кузатув камерасини бошқа томонга қаратиб қўйдиришни илтимос қилганида «Ойбек» исмли ИИБ ходими ундан Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза ёздириб олиб, камерани бошқа томонга қаратиб қўйиш эвазига фуқаро Х.М.дан 100.000 сўм пулларни талаб қилиб, талаб қилинган 100.000 сўм пулдан 30.000 сўмини олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Умид Мурадов булар билан чекланиб қолмасдан, 2018 йил 03 август куни Жарқўрғон тумани буюм бозори ёнида киракашлик қилувчи Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро М.Ғ.нинг олдига фуқаролик кийимида бориб, ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи майор «Ойбек» деб таништириб, махсус топшириқ билан юрганлигини, бир кун давомида уни автомашинаси билан вилоятнинг Қумқўрғон, Ангор, Қизириқ, Бандихон, Бойсун ва Денов туманларига олиб юриши кераклигини, эвазига 150.000 сўм пул ва автомашинасига 4 (тўрт) дона янги шинани ИИБдан олиб беришни ваъда қилиб, у билан айтилган манзилларга бориб келганидан сўнг, фуқаро М.Ғ.дан турмуш ўртоғини вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида ишловчи танишлари орқали ишга жойлаштириб қўйишни ваъда бериб, 300.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан олиб, йўл кира ҳаққи учун ваъда қилинган 150.000 сўм пулларни бермаганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида фуқароларга ўзини вилоят ИИБ ЖҚБ ва тергов бошқармаси ҳодими деб таништирган шахс, ҳозирги кунда Денов тумани ИИБ HPБда ахлоқ тузатиш жазосини ўтаётган 1983 йилда туғилган фуқаро Умид Мурадов эканлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар