Жорий йилнинг 3 сентябрь куни Тошкент шаҳар Сергели туманида яшовчи Ю.Г. шу туманда яшовчи Д.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинага йўловчи сифатида чиқади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Маст ҳолда бўлган Ю.Г. ҳайдовчи билан ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида унинг кўкрак қисмига пичоқ уриб, жароҳат етказди. Оқибатда Д.М. касалхонага ётқизилди, Ю.Г. эса қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)