«Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплексида ҳаво йўллари орқали тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига қарши чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда, деб ёзади ЎзА.
Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида келтирилишича, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тилла ва заргарлик буюмларини ноқонуний тарзда олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди.
Божхона назоратидан «қизил» йўлак орқали ўтмоқчи бўлган фуқаро Г.З. божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, 207 грамм оғирликдаги тилла тақинчоқларни пойабзалининг ички қисмида яширинча олиб кирмоқчи бўлган. Мазкур заргарлик буюмларининг тахминий қиймати 41 миллион 400 минг сўмни ташкил қилди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)