Шаҳрисабздаги янги қайта таъмирланган маданият саройида Мақом музейи очилади, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Маданият вазирлиги. Унда тарихий мусиқий асбоблар намойиш этилади.
Тошкент-Фарғона, Бухоро-Самарқанд Шашмақоми, Хоразм ҳудудларидаги ўзига хос мактабларининг мусиқа асбоблари, бундан ташқари Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти ҳудудларидаги этнографик экспонатлар ҳам кўргазмадан жой олган.
Хабарда давлат раҳбари томонидан янги очиладиган музей хорижлик меҳмонларда катта таассурот қолдиришига умид билдириб қолинган.
Таъкидланишича, айни дамда Шаҳрисабз шаҳрида нуфузли мақом анжуманига тайёргарлик ишлари қизғин паллага кирган.
Изоҳ (0)