ФИФА ташкилоти йилнинг энг яхши дарвозабонига топшириладиган соврин учун 3 нафар асосий номзод номини эълон қилди.
Унга кўра «Реал Мадрид» ҳамда Бельгия терма жамоаси дарвозабони Тибо Куртуа, «Тоттенҳэм» ва Франция терма жамоаси аъзоси Уго Льорис, «Лестер» ҳамда Дания термаси голкипери ўз позициясида йилнинг энг яхшиси бўлиш учун кураш олиб боради. Мазкур номзодлар мухлислар ва мутахассислар ўртасида ўтказилган сўровлар орқали танлаб олинган.
Қизиғи соврин учун номзодлар қаторига «Реал Мадрид» жамоасининг кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшган Коста-рикалик дарвозабон Кейлор Навас ўрин олмаган.Ғолиб жорий йилнинг 24 сентябрь санасида ФИФА томонидан ўтказиладиган маросимда маълум қилинади.
Изоҳ (0)