ФИФА ташкилоти йилнинг энг яхши мураббийига топшириладиган соврин учун 3 нафар асосий номзод номини эълон қилди.
Унга кўра Франция терма жамоасини ЖЧ—2018 да ғолиб чиқишини таъминлаган Дидье Дешам, Хорватияни мундиал финалга қадар бошлаб борган Златко Далич ҳамда «Реал Мадрид»нинг кетма-кет 3 марта Чемпионлар Лигасидаги ғалабасини таъминлаган эндиликда клубнинг собиқ бош устози Зинедин Зидан йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун кураш олиб боради.
Мазкур номзодлар мухлислар ва мутахассислар ўртасида ўтказилган сўровлар орқали танлаб олинган.
Совринга эса Массимилиано Аллегри («Ювентус»), Станислав Черчесов (Россия терма жамоаси), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити»), Юрген Клопп («Ливерпуль»), Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси), Диего Симеоне («Атлетико»), Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси) ва Эрнесто Вальверде («Барселона») каби мураббийлар даъвогарлик қилаётган эди. Аммо улар кучли учликка кириш учун етарлича овоз тўплай олмаган.
Ғолиб жорий йилнинг 24 сентябрь санасида ФИФА томонидан ўтказиладиган маросимда маълум қилинади.
Изоҳ (0)