Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Голливуд юлдузи Кажол “Гупт: Яширин ҳақиқат” фильмига 28 йил тўлганини эсламоқда.

Ширин ва Нодир Зоитовлар жажжи инстаблогер қизи Ясмин билан оилавий суратини сторисга жойлади.

Инстаблогер, актриса Дилшода Рустамжонова қизи Бибисоранинг туғилган куни нишонламоқда.

Клипларида такрорланмас услубда чиқишни хуш кўрувчи хонанда Шоҳруҳхон икки ўғли иштирокида янги ижод маҳсулини суратга олмоқда.

Актриса Барчин Ғофурова Тошкентда юлдузлар билан ўтган кечада Роза Зергерли билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Комик актриса Шаҳло Зоирова тўрт фарзандли она бўлса-да, университетни иккинчи бор муваффақиятли тамомлагани ҳақидаги хушхабарни мухлислари билан бўлишди.

Вайнер Бобур Мансуров жамоасидаги блогер Комила 24 ёшни қаршилади. Оз фурсатда кўзга кўринган блогерга ҳамкасблари ва яқинлари Instagram орқали ўз табрикларини юбормоқда.

Машҳур Муҳаммад ашаддий мухлислари қуршовида. Хонанда кетма-кет хит қўшиқлари билан доим халқ хизматида.

Актёр Шаҳзод Султонов отасига чет элда ишлаб чиқарилган янги русумли машина совға қилди.
Изоҳ (0)