АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида полициячилар «Тез ёрдам» сериали орқали танилган актриса Ванесса Маркесни ўз уйида отиб ўлдирди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Полициячилар психика бузилишидан азият чеккан 49 ёшли актрисанинг уйига уй эгасининг илтимосига кўра келган. Уй эгаси актрисанинг ҳолидан хабар олиш учун шундай йўл тутган.
Полициячилар ва психиатрлар бир ярим соатдан кўпроқ шифокорлардан ёрдам олишга кўндиришга уринган.
Мулоқот давомида Маркес пневматик тўппончани олиб, уни полициячиларга ўқталган. Полициячилар эса қуролни ҳақиқий деб ўйлаган ва актрисани отиб ташлаган.
Маркес олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ванесса Маркес «Тез ёрдам» сериалидаги Венди Голдман роли билан томошабинларга танилган.
Изоҳ (0)