Актриса Асал Шодиева «Дарё» интернет-нашри учун эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад уюштирди.
Актриса бақир-чақир орасидан келиб чиққан хафагарчилик туфайли суратга олиш майдончасидан кетиб қолгани, кейинроқ эса ўша жамоа билан қадрдон бўлиб кетгани ҳақида гапириб берди.
Ҳам актёр, ҳам режиссёр Санжар Шодиев инсоний томонлама ҳам жуда яхши инсон. Улар режиссёрлик қилган «Қалб кўзи» ҳамда «Жигарбандим» деб номланган фильмларда суратга тушганман. «Қалб кўзи» фильмида улар билан чиқиша олмаганмиз, ҳаттоки съёмкадан ҳам кетганман, хафа бўлганман, шу бақир-чақир орасидан келиб чиққан хафагарчилик бўлган. Кейинчалик жуда ҳам қадрдор, яхши дўст бўлиб кетганмиз. Чунки бунақа тушунмовчиликлар барибир иш жараёнида бўлади, мен ёш бўлганман, уларнинг жаҳли чиқиб турган бўлиши мумкин.Асал Шодиева, актриса
Изоҳ (0)