Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Голливуд актёри Жонни Депп ўз адвокати билан бўлган суд ишида ютиб чиқди. Қисқа вақт ичида у банкротлик ҳолатидан қутулиши мумкин. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: «Корреспондент.net»

Фото: «Корреспондент.net»

Актёр Эмбер Ҳёрд билан ажрашганидан кейин Жейк Блумни судга берган. Актёрнинг ҳуқуқий маслаҳатчиси унга 18 йил давомида ёрдам берган. Бироқ ҳуқуқшунос Деппга ваъда қилинган гонорарни сўраб мурожаат қилганда, актёр унга суд даъвоси билан жавоб қайтарди. Актёр бир неча ўн миллион доллар тўлашни талаб қилган.

Актёрнинг норозилигига асос шундаки, у Жейк билан бирор ёзма келишув имзоламаган, оғзаки келишувни эса ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш мумкин. Шу тариқа актёр ҳуқуқшуносдан ўзи тўлаган барча гонорарларни қайтаришни талаб қилган.

Голливудда оғзаки келишув амалиёти кенг қўлланилади, чунки актёрда имкониятларт катта бўлмаган. Бироқ судья бу амалиётга қарши чиққан ва актёрнинг ёнини олган.

Бу қадам билан судья Голливудга оғзаки келишувлардан воз кечиб, ёзма келишувларни қўллаш кераклигини кўрсатишга қарор қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди