Бутун дунё бўйлаб 30 август куни Gmail почта хизмати ишида муаммолар қайд этилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Таъкидланишича, хизмат ишидаги узилиш Тошкент вақти билан 19:40 да энг юқори нуқтага чиққан.
Серверга улана олмаган фойдаланувчилар 46 фоизни, авторизациядан ўта олмаганлар эса 32 фоизни ташкил қилган, шунингдек, фойдаланувчиларнинг 21 фоизи хабар жўнатиш ва қабул қилиш бўйича узилишдан шикоят қилган.
Изоҳ (0)