Tesla компанияси раҳбари Илон Маск ўтган йил давомида жуда чарчаганидан шикоят қилди. The New York Times’га берган интервьюсида айтишича, у ҳафта давомида ишда 120 соатдан вақт ўтказган.
Илон Маск 2017 йил унинг карьераси учун энг қийин ва оғриқли йил бўлганини тан олган. Унинг сўзларига кўра, заводдан 3—4 кунлаб чиқмаган пайтлари бўлган.
Бу ўз болалари ва дўстлари учун сарфлаши мумкин бўлган вақт ҳисобига амалга ошган. Маск укасининг никоҳ тўйини ўтказиб юборишига бир баҳя қолган ва туғилган кунини ишда ўтказган.
Изоҳ (0)