Telegram асосчиси Павел Дуров аввалроқ пайдо бўлган, мессенжернинг суд қарорига асосан террорчилар ҳақидаги маълумотларни махсус хизматларга беришга тайёрлиги ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди. Бу ҳақда EADaily хабар қилди.
Дуровнинг сўзларига кўра, бу Федерал хавфсизлик хизматига тааллуқли эмас. Компания Россия махсус хизматлари билан маълумотлар бўлишишга ҳозирланмаяпти.
Мессенжер асосчисининг айтишича, компания махфийлик сиёсатида суднинг қарорига асосан террорчиларнинг IP манзиллари ва телефон рақамларини махсус хизматларга бериш ҳуқуқини сақлаб қолган. Россияда Telegram’дан террорчиларнинг телефон рақамлари ва IP манзиллари эмас, умуман бошқа нарса — барча фойдаланувчиларнинг хабарларига киришга рухсат талаб қилинмоқда.
Telegram Россияда қонундан ташқарида: ҳар куни хизматга киришни тўсиб қўйишга уриниш йўлида юзлаб IP манзил блокланмоқда. Шу муносабат билан компания Россия махсус хизматларидан тушган бирор бир мурожаатни кўриб чиқмаяпти. Шунинг учун қарама-қаршилик давом этмоқда.
Изоҳ (0)