АҚШнинг Сан-Диего шаҳрида яшовчи Наполеон Патаксил Google компаниясини Android ва iOS фойдаланувчилари ҳаракатини кузатганликда айблаб, судга берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилди.
Даъвогарнинг айбловига кўра, компания фойдаланувчиларни агар улар ўзлари бўлган жойлар тарихини ўчириб қўйса, уларни кузата олмаслигига ёлғондан ишонтиради.
Даъвода айтилишича, Google фойдаланувчиларнинг шахсийлик принципини бузмоқда, чунки бу функция ўчириб қўйилганда ҳам компания уларнинг ҳаракатини кузатишда давом этади.
Изоҳ (0)