Facebook маъмурияти АҚШда бир йилдан буён ишлаётган Watch видео хизматидан бутун дунёда фойдаланиш мумкин бўлиши ва у YouTube’нинг ўрнини босувчи бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Компания хабарида айтилишича, бутун дунё бўйлаб видео яратувчилар қўллаб-қувватланади, уларга ўз видеосидан пул ишлашга ва унинг қандай ишлашини яхшироқ тушунишга ёрдам берилади.
Ижтимоий тармоқ маъмурияти томонидан таъкидланишича, Facebook Watch’га Буюк Британия, Ирландия, Австралия ва Янги Зеландияда видео жойлаган муаллифлар реклама танаффусларида ҳам оул ишлаши мумкин.
Келгуси ойда хизмат яна 21 та давлатда, шу жумладан, Франция, Германия, Испания, Аргентина ва Таиландда ёқилади,
Муаллифлар ўз видеоларидан пул ишлаш учун 10 минг обуначи йиғиши ёки бир ойда бир дақиқалик томошалар сони 30 мингтадан ошиши керак.
Изоҳ (0)