Германиянинг Висбаден шаҳрида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг тўрт метрли зарҳалланган ҳайкали демонтаж қилинди, деб ёзади «РБК» маҳаллий полицияга таяниб. У аввалроқ Wiesbaden Biennale замонавий санъат фестивали доирасида ўрнатилган эди.
Ҳайкал кран ёрдамида демонтаж қилинган, сўнг олиб кетилган.
Шаҳар маъмурияти аниқлик киритишича, ҳайкални олиб ташлаш қарори хавфсизлик нуқтаи назаридан қабул қилинган.
Бармоғи билан осмонни кўрсатаётган Эрдўғоннинг тилларанг ҳайкали шаҳарнинг Бирлик майдонига 28 августга ўтар кечаси ўрнатилган эди.
Изоҳ (0)