Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

1 сентябрь кунидан бошлаб ЎзМТРК тизимидаги «Кинотеатр» телеканали ўз кўрсатувларини нафақат SD форматида, балки бугунги технологиянинг энг сўнгги ютуқларидан бири ҳисобланган ва техник сифат борасида юқори тиниқликни таъминлайдиган HD форматда ҳам эфирга узата бошлайди. Бу ҳақда Spot хабар берди.

Фото: Spot

Фото: Spot

Бундан буён телетомошабинлар «Кинотеатр» телеканалини юқори тиниқликдаги HD форматда кўриш билан бир қаторда, овоз сигналини икки линияда эшитиш имконига ҳам эгадир.

Бинобарин, овоз сигналлари бўйича йўлга қўйилган ҳар бир линия алоҳида симметрик (стерео) тизимга эга бўлиб, телетомошабинлар ўзлари учун ма‘қул ҳисоблаган тилни бемалол танлаши мумкин.

Қисқа қилиб айтганда, «Кинотеатр» телеканали мухлислари ўзлари ёқтирган кинофильмлар ва теледастурларни икки линияга эга бўлган овоз технологияси ёрдамида ўзбек ва рус тилида тинглашлари ҳамда техник сифат жиҳатидан юқори тиниқликдаги HD форматда кузатиб боришлари учун барча шароит муҳайё.

Изоҳ
Асосий янгиликлар