Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида Қаршовултепа экспедицияси натижалари асосида топилган археологик топилмалар кўргазмаси очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Кўргазмада мазкур ёдгорлик мажмуасидан топилган 100 дан ортиқ археологик топилма намойиш этилмоқда. Экспозицияга қўйилган буюмлар орасида кўплаб сопол идишларни кўриш мумкин.
Қаршовултепа ёдгорлик мажмуаси Тошкент вилояти Чиноз туманидаги «Дўстлик» фермер хўжалиги ҳудудида жойлашган.
Ёдгорлик мажмуасидан топилаётган вумизматик ва бошқа топилмалар милоднинг VI—VIII асрларида Қаршовултепада яшаган аҳолининг ҳаётини тасвирлаб беради. II—III асрларга тегишли бўлган найзанинг учи бу жойнинг қадимийлигини тасдиқлайди.
Қаршовултепадан топилган топилмалар шаҳарчада дин эркинлиги ҳукмронлик қилганидан дарак беради.
Кўргазма 10 сентябргача давом этади.
Изоҳ (0)