Бугун, 28 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон номига 10-олтин медаль ҳам ёзилди.
Дзюдо бўйича -60 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Диёрбек Ўрозбоев финалда япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқди.
Баҳсда Рио-2016 Олимпиадаси совриндои бронза медали соҳиби медали Диёрбек Ўрозбоев ғалаба қозониб, Осиё ўйинлари олтин медалига эга чиқди.
Эслатиб ўтамиз, бугун ўзбекистонлик дзюдочилардан яна икки нафари, жумладан, 66 кг вазн тоифасида Шаҳрам Аҳадов ҳамда -52 кг вазн тоифасида Гулноза Зиёева бронза медали учун кураш олиб боради.
Изоҳ (0)