Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Мусобақанинг 11-куни ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирокини бошлади.
-60 кг вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев ярим финал баҳсида Жанубий кореялик Ли Ҳаримни вазари баҳоси билан мағлуб этиб, финалга йўл олди.
Финалда Диёрбек япониялик Тору Шишимега қарши гиламга чиқади.
Изоҳ (0)