Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг 11-кунида ўзбекистонлик дзюдочилар ҳам иштирокини бошлади.
-66 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Аҳадов ярим финалга қадар етиб бориб, Жанубий кореялик Ан Баулга мағлуб бўлди. Энди Шаҳрам бронза медаль учун гиламга чиқади.
Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Гулноза Зиёевса эса бронза медали учун Шимолий кореялик Рим Сонг Симга қарши гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ -60 кг вазн тоифасида Диёрбек Ўрозбоев ярим финал баҳсида Жанубий кореялик Ли Ҳаримни вазари баҳоси билан мағлуб этиб, финалга йўл олганди.
Изоҳ (0)