Бугун, 29 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Бокс бўйича мусобақаларда -49 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳасанбой Дўстматов чорак финалда қирғизистонлик Мирлан Туркбой ўғлига қарши рингга чиқди. Ҳакамлар бир овоздан (5:0) Ҳасанбойнинг ғалабасини қайд этишди.
Ярим финал жангини Дўстматов 31 август санасида ўтказади.
Изоҳ (0)