Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида аукционда 188 та автомобиль рақамлари умумий ҳисобда 1 206 166 579 сўмга сотилган (8 август ҳолати бўйича). Бу ҳақида «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.
Аукционлар «Жисмоний ва юридик шахсларга автотранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаси бўйича беришда «Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси акциядорлик жамиятининг ахборот тизимида аукцион ўтказиш тартиби тўғрисидаги» низомга мувофиқ амалга оширилмоқда.
Булунғур, Жомбой, Тайлоқ, Ургут ва Самарқанд туманларига хизмат қилувчи ушбу бўлимда ўтган давр мобийнида 4 мингга яқин фуқаролар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга муваффақ бўлган. Шунингдек, маст ҳолатда автомобиль бошқарган фуқароларга нисбатан 30 соатлик қайта ўқув курслари ташкил қилинган.
— 1 августидан бошлаб автомототранспорт воситаларини маст ҳолатда бошқарганлиги учун бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қайтариб олиш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий жазо муддати ниҳоясига етгач, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари, назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширгунигача малака оширишлари шарт, — дейди Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ 2-туманлараро рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаси бошлиғи Жамшид Қаршиев.
Изоҳ (0)