Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ Умаров Умид Аҳмаджонович Olmazor Business City янги тадбиркорлик марказини қуриш, эксплуатация қилиш дирексияси давлат унитар корхонасининг раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади «Газета.uz».
Маълумот учун, Умид Умаров Тошкент Вестминстер университетининг халқаро тижорат ҳуқуқи мутахассислиги бўйича таҳсил олган.
Меҳнат фаолиятини 2003 йилда Зарафшон—Ньюмонт ҚКда директор таржимони сифатида бошлаб, 2009—2016 йилларда «Навоий тоғ металлургия комбинати» ДУК ҳуқуқшуноси, директор ўринбосари, 2017—2018 йилларда Gold Азиа Зарафшон МЧЖ директори ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.
2018 йилдан Tashkent city ДУК дирексиясида юридик бўлим бошлиғи вазифасида меҳнат қилиб келаётган эди.
Изоҳ (0)