Тожикистон орқали транзит билан ўтаётган Ўзбекистон енгил машиналари ва автобуслари мамлакат ҳудудига кирганлик ва у орқали транзит билан ўтганлик учун божлар тўлашдан озод этилади, деб ёзади Sputnik.
Тегишли қарорни президент Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга давлат ташрифи арафасида имзолаган.
Ҳужжатдан мақсад — Ўзбекистон енгил транспортининг Тожикистонга божсиз кириши ва у орқали транзит билан ўтиши учун қулай шароитлар яратиш.
Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга сўнгги 17 йил ичидаги илк ташрифи 17—18 августда бўлиб ўтди.
Изоҳ (0)