• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    Нима учун биз GM Uzbekistan учун пул тўлашимиз керак ёки автомобиль бозори монополиядан чиқарилишига умид қилса бўладими?

    Ўзбекистонда автомобиллар нархи нима сабабдан ошяпти ва умуман бу бозорда ўзгаришлар бўлишига умид қилиш мумкинми — Япониядаги Кобе университети ҳуқуқ факультети докторанти Ҳусайн Ражабов «Kommersant.uz»даги мақоласида шу ҳақдаги мушоҳадалари билан ўртоқлашди.

    GM Uzbekistan’нинг яқинда ўз автомобиллари нархларини 14 фоизга оширмоқчи бўлгани халқнинг оммавий норозилигига сабаб бўлди. Одамлар бунда GM Uzbekistan’нинг мутлақ монопол ҳолатини танқид қилмоқда ва ҳукуматдан бунга барҳам беришни талаб этяпти.

    Лекин Ўзбекистондаги автомобиль бозори монополиядан чиқарилишига умид қилса бўладими? Нархлар пасайишини куца бўладими ёки яна ошадими? Нархларнинг кескин ўзгариши — бу Асакадаги заводнинг тўлиқ куч билан ишламаётгани оқибатими?

    Биринчи қисм: GM Uzbekistan ва нархлар

    Ўзбек автомобилларининг нархлари деярли ҳар йили ошириларди, бироқ нархларнинг энг сезиларли ўсиши 2017 йил 1 июнида кузатилган эди — ўртача 30 фоиз. Бу йил 1 август арафасида GM Uzbekistan нархларни ўртача 14 фоизга оширишини эълон қилди, бироқ кейин бу қарор сал кечиктирилди. Хўш, нима учун биз сўнгги йилларда нархларнинг бу қадар кескин ўсишларига гувоҳ бўляпмиз?

    «Kommersant.uz»

    «Kommersant.uz»

    Автомобиль нархларининг ошишига асосий сабаб — 2017 йил 5 сентябрида амалга оширилган ва миллий валютани салкам расман икки баробарга қадрсизлантирган сўм девальвациясидир. Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, миллий валюта курсини белгилашда фақатгина бозор механизмларини қўллаш бошланди. Оқибатда, 2017 йил 5 сентябрида Марказий банк долларнинг расмий курсини 8100 сўм этиб белгилади, ваҳоланки 4 сентябрь куни ҳам Марказий банк Америка долларини 4210 сўмга баҳолаётган эди. Шу санадан бошлаб GM Uzbekistan автомобилларининг чакана нархи фақат сўмда белгилана бошланди.

    Савол туғилиши мумкин: бунинг уч ой аввалги, 2017 йил июнидаги 30 фоизлик нарх ўсишига қандай алоқаси бор? Эҳтимол, бу нархларнинг ўсиши девальвация билан боғлиқ деган тасаввур пайдо бўлмаслиги учун автомобилсозлар тутган айёрона йўл бўлиши мумкин. Ахир ҳатто GM Uzbekistan матбуот хизмати ҳам компания автомобиллари нархи Президент фармони кучга кирганидан кейин ҳам 2017 йил 5 сентябрдаги даражасида ўзгармай қолиши ҳақидаги баёноти билан бизни «хурсанд» қилди-ку.

    Унда GM Uzbekistan нима сабабдан нархлар ўсишининг асл сабабини яширди? Девальвация қандай қилиб маҳаллий автомобиллар нархига таъсир қилди?

    Биринчидан, GM Uzbekistan’нинг 2017 йилдаги импорт маҳсулотлари ҳажми 78,3 фоизни ташкил этган. Оддий қилиб айтганда, битта автомобиль 78,3 фоизга импорт қилинган эҳтиёт қисмлардан ташкил топган. Ўз навбатида, импорт хорижий валютага, биз кўриб чиқаётган вазиятда эса — АҚШ долларлари эвазига амалга оширилган.

    Демак, долларнинг расмий курси автомобилнинг таннархига жиддий таъсир қилар экан. Сўм девальвациясига қадар, давлат берган имтиёзлардан фойдаланган ҳолда, GM Uzbekistan валютани Марказий банкнинг расмий курси бўйича (4210 сўмдан) сотиб олган, ваҳоланки унинг ҳақиқий бозор курси бундан икки баробар юқори (8100 сўм) бўлган. Аммо Марказий банк долларнинг расмий курсини бозор курсига тенглаштириб қўйганидан сўнг, GM Uzbekistan валютани 8100 дан сотиб олишига тўғри келди. Компания учун бу импорт харажатлари икки баробарга ошишини англатарди. Импорт 78,3 фоизни ташкил этгани боис, мос равишда, автомобиль таннархининг 78,3 фоизи харажати ҳам икки баробарга ошди.

    Вазиятни Spark автомобили мисолида кўриб чиқамиз.

    «Kommersant.uz»

    «Kommersant.uz»

    2017 йил 1 июнига қадар Spark 40 миллион сўм (ёки Марказий банкнинг ўша вақтдаги курси бўйича тахминан 9501 доллар) атрофида эди. Spark’нинг 78,3 фоизи импорт эҳтиёт қисмлардан иборат ҳамда улар, ўз-ўзидан, долларга боғланган ва 7439 долларни ташкил этади. Қолган, маҳаллийлаштирилган қисми (21,7 фоиз) эса сўмга боғланган ва 8 681 020 сўмга тенг.

    Сўм девальвациясига қадар GM Uzbekistan долларни 4210 сўмдан сотиб олган, демак, Spark’нинг 78,3 фоизи 31 319 381 сўм бўлган. Агар бунга маҳаллийлаштирилган қисми (8 681 020 сўм)ни қўшсак, у ҳолда 40 000 401 сўм — машинанинг девальвациягача бўлган нархи келиб чиқади.

    Девальвациядан сўнг, автомобиль ишлаб чиқарувчи ширкат долларни 8100 сўмдан сотиб олишни бошлагач, Spark’нинг бояги 78,3 фоизи 60 255 900 сўмга айланди. Бунга маҳаллийлаштирилган сўмлик қисми (8 681 020 сўм)ни қўшсак, у ҳолда 68 936 920 сўм — Spark’нинг девальвациядан кейинги ҳақиқий баҳоси келиб чиқади. Сўмлик фоиз нисбатида GM Uzbekistan автомобиллари нархи амалда 58,2 фоизга ошди. Демак, импортдаги йўқотишлар ўрнини тўлдириш учун GM Uzbekistan нархларни камида 58,2 фоизга ошириши керак эди.

    Бироқ GM Uzbekistan бундай қилмади: нархларни бирдан 58,2 фоизга ошириш оммавий норозиликка сабаб бўлур эди. Лекин нархларни ошириш керак эди, чунки завод узоқ вақт давомида ўз зарарига ишлай олмайди. Шу боис, оммавий норозиликнинг олдини олиш мақсадида, катта эҳтимол билан, GM Uzbekistan нархларни уч ё тўрт босқичда ошириш бўйича «нисбатан сезилмас» режани олдиндан ишлаб чиққан.

    Биринчи босқич: 2017 йил июнида нархларни 30 фоизга ошириш.

    Иккинчи босқич: автомобиль нархларини ўртача 14 фоизга ошириш, у 2018 йил 1 августида рўй бериши керак эди. Бироқ жамоатчиликнинг оммавий танқидидан сўнг, буни бирданига қилишнинг имкони бўлмади.

    «Ўзавтосаноат» завод фақат 50 фоиз қувват билан ишлаётгани, шу боис машиналарнинг таннархи қимматга тушаётгани сабаб, нархларни 14 фоизга ошириш кераклигини айтганди. Эҳтимол, бу қўшимча бир сабаб бўлса керак, лекин асосийси эмас. Чунки нархлар ошишига сўм девальвацияси сабаб эканини «Ўзавтосаноат» тан ололмайди: бу ҳолатда компания харидорларни нархларнинг камида 58,2 фоизлик ошиши ҳам кутиб турганини билдириши керак бўлади.

    Дейлик, GM Uzbekistan 2018 йил 1 августида нархларни барибир 14 фоизга оширди. Лекин ҳар қандай ҳолатда бу нархларнинг сўнгги ошиши бўлмасди, чунки бу бор-йўғи 44 фоиз бўлади (30+14=44). Бу GM Uzbekistan девальвация сабаб юзага келган йўқотишлар ўрнини тўла ёпиш учун нархларни ҳали яна камида 14 фоизга ошириши (учинчи босқич) кераклигини билдиради.

    Шундай экан, харидорлар «ғалаба»дан қувонишларига ҳали эрта, нархлар барибир ошади.

    Яна бир нарса. Кўпчилик нима учун ўзбек машиналари Россия ва Қозоғистонда Ўзбекистондагидан арзонроққа сотилади, деб сўрайди. Ҳақиқатан ҳам, транспортировка ва бож тўловларини ҳам ҳисобга олганда, аслида бунинг тескариси — Россияда қиммат, Ўзбекистонда арзон бўлиши керак.

    Бунда асосий омиллардан бири, эҳтимол, мана шу: «Ўзавтосаноат» ички бозордан кўра кўпроқ экспортдан манфаатдор. Экспорт — бу хорижий валюта оқими, у эса биринчи галда эҳтиёт қисмлар импорти билан боғлиқ валюта харажатларини қоплаш учун керак. Айнан шу омилдан келиб чиққан GM Uzbekistan машиналарнинг баъзи турларини ички бозорда ҳам долларга сотарди.

    Агар хориждаги нархлар ҳам Ўзбекистон ички бозоридагидек бўлса, у ҳолда GM Uzbekistan шунчаки рақобатга бардош бера олмайди, чунки бу пулга нисбатан сифатлироқ автомобиллар сотиб олиш мумкин. Хорижий валюта эҳтиёжи ва рақобатда ютқазмаслик истаги сабаб компания давлат субсидиялари ҳисобидан хорижда нархларни пасайтирган, ўзбекистонлик харидорлар эса орадаги бу фарқни ортиғи билан тўлашга мажбур бўлган.

    «Kommersant.uz»

    «Kommersant.uz»

    Умуман олганда, сўм девальвацияси иқтисодиётнинг импортга сезиларли қарам барча тармоқларига шундай таъсир кўрсатди. Масалан, АҚШ валютаси курсининг ўсиши шакар нархида щз аксини топди, чунки маҳсулот учун зарур хом ашё Бразилиядан долларга сотиб олинарди. Бу ҳолат зиёнлиги сабаб, Тошкент ва Хоразм вилоятидаги шакар заводлари маълум муддатга ишни ҳам тўхтатиб қўйди. Ички бозордаги шакар нархини барқарорлаштириш учун эса ҳукумат 15 сентябрдан шакарга нисбатан импорт божлари ва аксизларини бекор қилишга мажбур бўлди (шакар импортига нисбатан 30 фоизлик ставка 2000 йиллар бошидан бери амалда эди).

    GM Uzbekistan билан боғлиқ вазиятда бундай қилинмади.

    Иккинчи қисм: GM Uzbekistan ва монополия

    Кўпчиликнинг фикрича, GM Uzbekistan бозордаги монопол мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, нархларни оширади. Бироқ, қайд этиш жоиз, GM Uzbekistan монополияси — бу одатий тасаввурдаги содда монополия эмас.

    Биринчидан, GM Uzbekistan — акциядорлик жамияти деб аталса-да, унчалик ҳам хусусий компания эмас. Хусусий компанияларнинг асосий ўзига хосликларидан бири шундаки, улар таъсисчиларнинг хусусий автономияси асосида ташкил этилади. GM Uzbekistan эса давлат ҳужжати асосида — Ўзбекистон Президентининг қарори асосида ташкил этилган ва ҳозирда давлат компаниянинг 90 фоиз акцияларига эгалик қилмоқда. «Ўзавтосаноат» собиқ раҳбари Умиджон Салимов таъкидлаганидек, 2018 йил охиригача давлат Асакадаги GM Uzbekistan автозаводининг ягона акциядорига айланади. Боз устига, «Ўзавтосаноат» GM Powertrain Uzbekistan автодвигателлар заводи акцияларини сотиб олиш бўйича Америка томони билан музокаралар олиб бормоқда; ҳозирча бу заводда Ўзбекистоннинг улуши атиги 30 фоиз.

    Ўз-ўзидан, бу ерда монополия GM Uzbekistanʻники эмас; монополист — «Ўзавтосаноат».

    «Ўзавтосаноат» «бозорни монополиядан чиқариш» мақсадида Америка томонининг улушларини сотиб олаётганини айяпти. Умиджон Салимовнинг бу борадаги сўзларига кўра, энди Ўзбекистонда фақат GM ишлаб чиқарилмайди: мамлакатга Европанинг Volkswagen ширкати ҳам кириши мумкин. «Ўзавтосаноат» собиқ раҳбарининг қайд этишича, мотор завод бошқа автомобиль маркаларининг двигателларини ҳам ишлаб чиқара олади, бу эса нафақат General Motors’нинг Chevrolet бренди остидаги моделларини, балки бошқа машиналарни ҳам чиқариш имконини беради.

    «Kommersant.uz»

    «Kommersant.uz»

    Бу нима дегани?

    Бу — бозорнинг монополиядан чиқарилишини кутиш ножоиз, дегани. Шунчаки GM логотипи Volkswagen’никига ёки, энг яхши вариант, бир заводда бир вақтнинг ўзида GM ва Volkswagen бренди остида автомобиллар ишлаб чиқарилади. Афтидан, «Ўзавтосаноат» бозорни монополиядан чиқариш деганда шунчаки логотипларни алмаштиришни тушунади, шекилли.

    Бошқачасига айтганда, бир компания, бир завод турли маркалар остида автомобиллар ишлаб чиқаради. Образли қилиб айтганда, Nexia GM бренди остида, Spark эса Volkswagen рамзи остида ишлаб чиқарилади. Бу каби ҳолат ўзбек автомобилсозлиги тарихида 2005 йили, «ЎзДэуАвто»нинг ўрнини GM Uzbekistan эгаллаган вақтда кузатилган.

    Америка томонининг улушини сотиб олиш орқали, ҳукумат яқин вақт ичида чет элда ишлаб чиқарилган машиналарни Ўзбекистонга олиб кирганлик учун бож тўловлари қийматини пасайтириш, бозорни монополиядан чиқариб, рақобат муҳитини яратиш нияти йўқлигини очиқ намоён этди. Ахир давлат Америка томонинингн улушини сотиб олиш учун катта маблағ сарфлаяпти, шу боис ўзига рақобатчи ҳосил қилиб, «нонини яримта қилиш»ни истамайди. Боз устига, автомобиль экспорти давлат бюджетига валюта олиб келса.

    ***

    Ҳозир «Ўзавтосаноат» ва ҳукумат маҳаллийлаштириш ва импортга қарамликни камайтиришни нархларни пасайтиришнинг оптимал йўли сифатида кўряпти. Президент Мирзиёев автомобилсозлик соҳасини танқид қилди: локализацияга 20 йил ёрдам ҳам берилмаган, эҳтиёт қисмлар ҳамон чет элдан сотиб олинади ва, кўп йиллик имтиёз ва преференцияларга қарамай, автосаноат локализацияни зарур даражага олиб чиқа олмаган (ҳозир унинг улуши бор-йўғи 22 фоизни ташкил этади). Шу муносабат билан автомобилсозликни маҳаллийлаштириш бўйича иккита махсус қарор (ПҚ-2698 ва ПҚ-3028) қабул қилинди, GM Uzbekistan эса ўз сайтида манфаатдор маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳамкорликка чақирди.

    Бироқ, автомобиль бозорида монополия муҳити сақланиб қолаверадиган бўлса, локализация нархларнинг ҳақиқий пасайишига сабаб бўладими ёки йўқ — бу энди алоҳида мавзу.

    Ушбу мақола «Kommersant.uz» нашрида 22 август куни эълон қилинган. GM Uzbekistan компанияси 24 август куни нархларни ошириш бўйича «оғир ва жамоатчилик ўртасида у қадар яхши қабул қилинмаслиги мумкин бўлган» қарорни қабул қилганини эълон қилди: айрим моделдаги автомобиллар нархи ўртача 7,7 фоизга оширилгани ҳолда, Spark, Nexia, Cobalt каби «ҳамёнбоп ва ҳаммабоп» автомобилларнинг нархи ўзгаришсиз қолди.

    27.08.2018, 16:36   Изоҳ (0)   111437
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    GM Uzbekistan: маҳаллий дилерларда ҳозирда шартнома тузиш учун 5500 автомобиль бор

    27.08.2018, 14:38

    Тошкент бозорлари олдидаги автотураргоҳлар фаолияти автоматлаштирилади

    25.08.2018, 23:54

    Фото: Нукус йўлларида ЙҲХБнинг аёл инспектори ишламоқда

    25.08.2018, 22:16

    Тошкент вилояти йўлларидаги фоторадарлар энг кўп Тошкент шаҳри ҳайдовчиларини «қўлга туширгани» маълум бўлди

    25.08.2018, 21:35

    Самарқандда 14 яшар бола эшиклари очиқ қолдирилган Nexiaʻни олиб қочди

    25.08.2018, 19:57

    Самарқандда икки Matizʻнинг йўл талашиши оқибатида бир аёл жароҳатланди

    25.08.2018, 18:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда депутатларга чет эл сафарига чиқиш тақиқланди

    Қирғизистон | 4 июн, 13:02

    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани!

    Реклама | 4 июн, 12:00

    Шавкат Мирзиёев Ли Же Мёнгни Жанубий Корея янги президенти этиб сайлангани билан табриклади

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:40

    Қашқадарёда собиқ ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:32

    АҚШ айрим хорижий амалдорларга виза чекловларини жорий этди

    Дунё | 4 июн, 12:27

    Қуёш фаоллиги Илон Маскнинг орбитадаги қурилмаларига таҳдид солмоқда

    Дунё | 4 июн, 12:17

    Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    Реклама | 4 июн, 10:38

    Арнольд Шварценеггер “ўрта ёш инқирози”ни енгиш учун уйида мини-зоопарк ташкиллаштирди

    Лайфстайл | 4 июн, 12:12

    “Барселона” УЕФА томонидан жазоланиши мумкин

    Спорт | 4 июн, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.