Самарқанд шаҳрида 24 август куни икки Matiz автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ хабар бермоқда.
Пастдарғом туманида яшовчи Б.Б. Matiz машинасини Спитамен ва Румий кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдаб кетаётиб, қаршисидан ҳаракатланиб чап томонга бурилаётган I.Ш. бошқарувидаги Matizʻга йўл бермай ўз ҳаракатини давом эттирган ва авария юз берган.
«Натижада I.Ш. бошқарувидаги Matiz йўловчиси — С.Ш. исмли аёл жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)