Тошкент шаҳридаги бозорлар ва улар яқинидаги автотураргоҳлар фаолияти тўлиқ автоматлаштирилиб, улардан инсон омили тўлиқ чиқариб ташланади. Spot’нинг ёзишича, бу Ўзбекистон Президентининг Тошкентда бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш тўғрисидаги фармонининг «йўл харитаси»да белгиланган.
Бозорлардаги автотураргоҳларни автоматлаштириш тўғрисидаги ҳужжат 15 октябрга қадар имзоланиши кутилмоқда. Шу ҳужжат билан, шунингдек, бозордан жой олишни автоматлаштириш лойиҳаси ҳам тасдиқланиши лозим.
Лойиҳага кўра, махсус банкоматлар орқали савдо жойи учун электрон талон-рухсатнома олиш мумкин бўлади. Талон навбат асосида берилади.
Автотураргоҳлар фаолиятидан инсон омилининг чиқариб ташланиши коррупция даражасини қисқартиришга ёрдам беради, деб умид қилиняпти. Масалан, автотураргоҳлар фаолияти яхши назорат қилинмагани боис, июнь ойида 18 миллиард сўм пул бюджетга тушмаган.
Изоҳ (0)