Самарқанд вилоятида ўсмир бола қаровсиз қолдирилган Nexiaʻни олиб қочди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, Самарқанд туманида 23 август куни номаълум шахс «Болажон» дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган, Ш.М.га тегишли оқ Nexiaʻни ҳайдаб қочган.
Қидирув ишлари натижасида машина Самарқанд шаҳрининг Бунёдкор маҳалласи ҳудудидан техник соз ҳолда топилган.
«Ушбу жиноятни Самарқанд туманида яшовчи 14 ёшли А.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланган», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)