Россиянинг Қрим ўлкасидаги Керчь ярим оролида олимлар ёши тахминан 10 миллион йилга тенг бўлган китнинг тошга айланган суяк қолдиқларини топди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар берди.
Кит скелети қолдиқлари Қрим кўпригига ёндош қуриладиган темир йўл қурилишидан олдинги археологик изланишлар вақтида топилган.
Таъкидланишича, топилма палеонтологларнинг катта муваффақияти саналади. Унинг асосий аҳамияти шундаки, бу — қадимий китнинг аъзолари бўлган скелет. Бош суяклари сақланиб қолмаган, бироқ умуртқа қисми — кўкракдан думгача бўлган қисм тўлиқ мавжуд.
Экспертларнинг фикрича, суяклар узунлиги 30 метргача етадиган замонавий мўйловли китларнинг аждоди бўлган сетотерийга тегишли. Ривожланишнинг эрта босқичларида бу сутемизувчиларнинг ўлчамлари кичикроқ бўлган.
Суяк бўлаклари ўрганиб чиқилади ва Қримдаги музейда бўладиган кўргазмага тайёрланади.
Изоҳ (0)