«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти Мустақиллик куни байрами муносабати билан йўловчиларга чегирмалар жорий этди.
Жумладан, жорий йил 31 августидан 4 сентябргача маҳаллий йўналишларда қатновчи йўловчи поездлар, жумладан, юқори тезликда ҳаракатланадиган Afrosiyob поездларида ҳам йўл чипталарига 50 фоизли чегирма жорий қилинди.
Мазкур чегирмалар оилавий, жамоа бўлиб сафарга отланган, шунингдек, талабалар, ўқувчилар ҳамда нафақадагиларга тегишли.
Изоҳ (0)