Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан ўтказилаётган «Тозалаш-Антитеррор» ҳамда «Қорадори-2018» тадбирлари ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси ҳам гиёҳванд моддаларини сақлаш ва сотилишини олдини олиш бўйича назорат тадбирини амалга оширди, дея хабар беради Андижон ИИБ матбуот хизмати.
Тадбир давомида фуқаро С.А. холис ҳаридорга 613,53 грамм марихуана гиёҳванд моддасини сотаётган вақтда қўлга олиниб, аниқланган гиёҳванд модда ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)