Қозоғистоннинг Остона шаҳрида янги ўқув йилида бешта мактаб ва учта коллеж лотин ёзувига ўтади, деб ёзади «Zakon.kz» шаҳар таълим бошқармаси раҳбари Ануар Жангозинга таяниб.
Унинг сўзларига кўра, янги ўқув йилида ота-оналар ва ўқувчилар учун махсус кодекслар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ўқув жараёни иштирокчилари учун махсус қоидаларни ўз ичига олади.
«Биз ота-оналарнинг давлат тилини ривожлантириш лойиҳаси бўйича янги синфлар очиш ғоясини қўллаб-қувватладик. Ғоя рус тилидаги синфларни аста-секинлик билан давлат тилида ўқитиладиган синфларга айлантиришдан иборат. Биринчи синфда 70 фоиз таълим рус тилида олиб борилса, 5-синфга келиб, 100 фоиз таълимни қозоқ тилига ўтказиш режамиз бор», — деди Ануар Жангозин.
Изоҳ (0)