Сеул олий суди прокуратура апелляциясини кўриб чиқиб, Жанубий Корея собиқ президенти Пак Кин Хе учун қамоқ муддатини 25 йилгача, жарима миқдорини эса 20 миллиард вон (17,8 миллион доллар)гача оширди, деб ёзади «Zakon.kz».
Шу йилнинг апрелида чиқарилган ҳукмга кўра, собиқ президент 24 йиллик қамоққа ва 18 миллиард вон жаримага маҳкум этилган эди. Аммо прокуратура 30 йиллик ҳибс ва 118 миллиард вон жаримани талаб қилиб туриб олди. Апелляция мурожаати натижасида Сеулда суд мажлиси бўлиб ўтди. Собиқ президент унда қатнашмади ва ушбу суд ишига нисбатан унда ишонч йўқлигини айтди.
Изоҳ (0)