Россия бош вазири Дмитрий Медведев ўзи олган спорт травмаси туфайли жамоатчилик тадбирларини ўтказмаяпти, деб ёзади «Вести.ru».
Россия ҳукумати матбуот хизмати маълум қилишича, «спорт билан шуғулланиш вақтида олинган травма бош вазирга жамоатчилик тадбирларини ўтказиш имконини бермаяпти».
Аввалроқ бир қатор ОАВларда Дмитрий Медведевнинг иш жадвалидаги баъзи тадбирлар бекор қилингани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)